Маданият
Шу йилнинг 21–25 ноябрда Қозоғистон Республикаси пойтахти – Остона шаҳрида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақда Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида ўтказилган брифингда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди, дея ёзади “Оyina.uz” портали мухбири.
Тадбирда, шунингдек, жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Туркманистоннинг Дашовуз шаҳрида ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали ўтказилиши ҳам айтилди.
Келгуси йили эса Ўзбекистонда “Қирғизистон маданияти кунлари”ни, Қирғизистонда эса “Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Маданият вазирининг билдиришича, Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида 6 та маданий тадбир ташкил этилиши режалаштирилган. Уларга жами 300 га яқин маҳаллий ва 70 дан ортиқ хорижий санъаткор жалб этилган. Аъзо ва кузатувчи давлатлардан фольклор жамоаларининг ҳам чиқишлари кутилмоқда.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ