Янги импорт автомобилларни исталган шахс томонидан сотишга рухсат берилади

Сақлаш
14:52 / 10.11.2022 1062 0

"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони  қабул қилинди.

 

Фармон билан давлат томонидан тадбиркорликни тартибга солишнинг чекланган воситалари белгиланди.

 

Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш воситалари фақат норматив-ҳуқуқий ва техник норматив ҳужжатлар асосида жорий этилади.

 

Бундай ҳужжатларда белгиланмаган тартибга солиш воситалари ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.

 

2023 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

 

– тадбиркорлар устав фондини камайтиришга оид қарор тўғрисида кредиторларни ёзма хабардор қилиш ва ОАВда эълон бериш;
– янги импорт автомобилларини фақат юридик шахслар – ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлари томонидан сотиш;
– электрни шартномадаги ҳажмдан кўп ишлатган юридик шахсларга электр етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
– ЯТТ томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

 

2023 йил 1 мартдан:

 

– солиқ тўловчиларга сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қарорлар устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади;
– барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади;
– Ҳукумат қарорлари билан амалга ошириладиган суммаси БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан кўп давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди;
– вазирлик, идора, муассаса ва унинг таркибидаги ташкилот ўртасида қиймати БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан кўп товарларнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши тақиқланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//