Жамият
Самарқанд шаҳридаги айрим кўчаларда трамвай ва автобуслар ҳаракатида ўзгаришлар кузатилади. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркий давлатлар ташкилотининг саммити ўтказилиши муносабати билан 2022 йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.
Шу муносабат билан мазкур кўчаларда йўловчиларга хизмат кўрсатувчи автобус ва трамвайлар ҳаракатида ҳам вақти-вақти билан тўхталишлар бўлади ёки ёндош кўчалар орқали ташувлар амалга оширилади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ