Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг 60 фоизи туркий давлатлар ҳиссасига тўғри келади

Сақлаш
21:49 / 09.11.2022 827 0

Ўзбекистонга ташриф буюрадиган умумий сайёҳларнинг 60 фоизи Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шундан, 30 фоизи Қозоғистондан ташриф буюрадиган туристлар ҳисобланади.  Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирининг маслаҳатчиси Темур Мирзаев Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд cаммити олдидан ўтказилган брифингда маълум қилди.

 

Таъкидланишича, 2018 йилда Туркиядан ташриф буюрганлар сайёҳлар сони 41 299 кишини ташкил қилган бўлса, 2019 йил ушбу кўрсатгич 63 539 кишига ортган. 2020 йил якунига кўра эса мамлакатимизга 20 958 Туркия фуқароси ташриф буюрган. 2021 йилда 44 168 та, 2022 йилнинг 9 ойи давомида 56 792 туркиялик сайёҳ юртимизга келган.

 

“Шунингдек, Озарбойжондан Ўзбекистонга 2018 йилда 10 465 нафар, 2019 йилда 12 367 нафар  сайёҳ келган. 2020 йилда 2 213 нафар, 2021 йилда 2 890 нафар, 2022 йилнинг сўнгги 9 ойида эса 5 414 киши Ўзбекистонга келди”, деди матбуот котиби.

 

Темур Мирзаевга кўра, 2017 йилда Қирғизистондан 366 минг киши келган бўлса, 2018 йилда бу рақам кескин ошган – 1 млн. 56 минг киши.

 

2019 йил 1 млн. 454 киши, 2020 йил 1 миллион 454 907 минг, 2021 йилда эса 652 166 нафар сайёҳ келган бўлса, жорий йилнинг 9 ойида бу рақам 920 000 кишини ташкил этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//