Ипак йўлини тиклаш – туркий халқлар дунёси учун катта имконият

Сақлаш
18:25 / 09.11.2022 1491 0

Бугун, 9 ноябрь куни Халқаро Туркий академиянинг президенти вазифасини бажарувчи Фузули Мажидли Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити доирасида бўлиб ўтаётган «Марказий Осиё, Озарбайжон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик уфқларини кенгайтириш: Ипак йўли – ЮНEСКОнинг қатор трансмиллий номинациялари» халқаро симпозиумида иштирок этди.

 

Мазкур халқаро симпозиум Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити доирасида Халқаро Туркий маданияти ва мероси жамғармаси (Озарбайжон) ва Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти (Ўзбекистон), Ипак йўли ва тарихий-маданий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш маркази (Озарбайжон) илмий кўмагида 2022 йил 8-10 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилмоқда.

 

 

Ушбу йиғилиш иштирокчилари Марказий Осиё, Озарбайжон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқадилар. Симпозиум доирасида, шунингдек, Халқаро Туркий маданияти ва мероси жамғармасининг «Ипак йўлидаги Турк дунёси мамлакатлари» лойиҳаси доирасида чоп этилган «Озарбайжон Ипак йўлида» китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.

 

– Ипак йўли туркий халқлар дунёси билан чамбарчас боғлиқ. Чунки туркий халқлар асрлар давомида шарқни ғарбга, жанубни шимолга боғловчи тарихий савдо йўлларининг марказида бўлиб, бу йўлларнинг хавфсизлигини таъминлаган, – деди Фузули Мажидли ўз нутқида. – Савдо йўлларини назорат қилган туркий давлатлар тарихий саҳнада кучли мавқега эга эди. Аслида, туркларнинг жаҳон миқёсидаги ролининг заифлашиши савдо йўлларининг Евросиёдан денгизларга силжиши билан боғлиқ. Шунинг учун XXI асрда Ипак йўлини тиклаш – шарқу ғарб ҳамда шимолу жануб савдо ва транспорт йўналишлари яна кун тартибига қўйилгани туркий халқлар дунёси учун катта имконият сифатида баҳоланиши мумкин. Чуқур чуқур илдизларга эга туркий цивилизация негизида порлоқ келажак қуриш мумкинлигига ишонаман.

 

Халқаро симпозиум давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//