Жамият
Хабарингиз бор, «Маънавият карвони» етиб борган барча вилоятда «Зукко болажон» фото-альбомининг тақдимоти ўтказилади. Навоийда ҳам мазкур тақдимот Қизилтепа туманининг олис қишлоғида жойлашган 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилди.
Тадбир аввалида меҳмонлар боғчада ташкил этилган кўргазмалар, музейлар, саҳна асарлари билан танишишди. Шундан сўнг Бахтиёр Ҳусанов тадбирни очиб берди.
«Фото-альбомни тайёрлаш ишлари 2021 йилда бошланиб, бир йил давом этди. Бу шунчаки суратлардан ташкил топган альбом эмас, балки, ўзбекона оила модели ёрдамида фарзандларни тарбиялаш учун яратилган. Бу бизнинг илк лойиҳамиз. Мактабгача таълим вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда келгусида яна кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган», деди у.
Шундан сўнг Обиддин Маҳмудов яратилган шарт-шароитлар, боғча болаларининг истеъдоди ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. «Учинчи ренессанс пойдевори мана шу болажонлар. Бола қачонки одобли, ақлли бўлса, зукко бўлиб ўсади. Улар эртага бизнинг порлоқ келажагимизга асос солади. Биз ҳамиша фарзандларимизда эртанги кунимизни кўрамиз», дея тадбирни якунлади ёзувчи.
Шу куннинг ўзида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида «Зиёлилар форуми» бўлиб ўтди. Унда олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари, талабалар, олимлар, профессор-ўқитувчилар иштирок этди. Тадбирда Усмон Азим, Зулфия Мўминова, Жамила Шермуҳаммeдова каби халқимиз суйган шоиру шоиралар, олималар сўзга чиқиб, талабаларни табриклашди.
Форум якунида университет кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат энг сара 200 та бадиий китоб совға қилинди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ