Жамият
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга қўшимчалар ишлаб чиқиб, уни жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Қонун лойиҳасига кўра, мамлакатдаги инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион доллар эквивалентида маблағ киритган хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда. Бундай имконият нафақат инвесторларга, балки бошқа мамлакатларнинг таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан ҳам тадбиқ этилади.
Бунда «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДУК ёки Давлат хизматлари маркази чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга сармоя киритганлигини тасдиқловчи маълумотнома беради. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги аризага илова қилинади.
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар у:
– мамлакат ҳудудида яшайдиган ва фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган лоақал битта ўзидан олдинги қариндошга эга бўлса;
– тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;
– Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;
– давлат тилини қонунчиликда белгиланган тартибда мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.
Қонун лойиҳаси Президент Администрациясининг 2022 йил 10 мартдаги топшириғи ва ҳукуматнинг «Вужудга келаётган халқаро инқироз шароитида туризм тармоғи имкониятларидан фойдаланиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги «йўл харита»си»га асосан ишлаб чиқилди.
Ҳужжатда таклиф этилаётган янги норма давлатнинг инвестициявий жозибадорлиги оширишга, республика инвестиция муҳитида бўлаётган ижобий ўзгаришларга халқаро ишбилармонлар ҳамжамиятининг эътиборини жалб қилишга ва халқаро майдонда мамлакат нуфузини оширишга хизмат қилади.
Лойиҳа муҳокамаси 23 ноябрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қозоғистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга фуқароликка қабул қилишни рад этиш ва қайта тиклаш учун қўшимча асос сифатида давлат тили, тарих ва миллий қонунчилик асосларини билмасликни назарда тутувчи, шунингдек, икки фуқаролик фактларининг олдини олишга қаратилган ўзгартиришлар ишлаб чиқилгани тўғрисидаги хабарни эълон қилган эдик.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Насруллаев Умар Сапарбаевич.
12:01 / 01.01.1970
Агар чет элдагиларга фукоралик берилса, уларнинг миллард долларлари бор.келсалар ерларни,иморатларни,корхоналарни сотиб олишни бошлайди нарх наво кутарилиб кетади хамда улар Узбекистон халкини эксплуатация килишни бошлайдилар. яъни мулкларнинг эгаларига айланадилар ва юртимиздаги сармоялари пастрок булган мулкдорларни йук килиб халкни орзон гаровга ишлатиб кулга айлантирадилар. мен мутлока каршиман уларнинг Узбекистон фукоралигини олишга.Келсинлар шерикликда бир неча йил ишласинлар шартнома асосида, вакти келганда чикариб юборадиган даражада ишлаш керак улар билан.Уз улишини олсинлар ва чикиб кетсинлар. Булмаса Юртимизда корецлар,китайецлар, хиндилар ва негрлар купайиб кетадилар.Нима килаяптилар пул эвазига юртни хам сотиб юборишга таклифлар хам беради хали бу юкоридаги мансабдорлар.