Жамият
«Тошкент метрополитени»нинг «Ерусти ҳалқа йўли»даги 7-бекат (Қўйлиқ) 10 ноябрдан йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Бу ҳақда метрополитен ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қурилиш конструкцияларининг бетон ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан 7-бекат (Қўйлиқ) 10 ноябрь куни соат 21:00 дан йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.
11 ноябрдан эса «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77693
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ