ОТБ ипотека ва «яшил» молиялаштириш учун Ўзбекистонга 150 миллион доллар ажратади

Сақлаш
04:02 / 09.11.2022 1115 0

Осиё тараққиёт банкининг ипотека бозори секторини ривожлантириш дастури доирасидаги мазкур кредит маблағи Ўзбекистон ипотека кредитларини қайта молиялаш компаниясининг иккиламчи бозор учун уй-жой ипотекаси, уй-жойларни ободонлаштириш ва «яшил» молиялаштиришга йўналтирилади.

 

ЎзАнинг ёзишича, Ўзбекистон «яшил» реновация кредитларидан иситиш ва совитиш тизимларини янгилаш ва ўрнатиш, қуёш панелларини ўрнатиш, сув изоляциясини яхшилаш — энергия самарадорлигини ошириш учун фойдаланиши мумкин.

 

Аввалроқ Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш учун 500 млн доллар, Орол денгизи сув ресурсларини бошқариш учун эса 150 млн доллар кредит ажратиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:49 / 18.08.2025 0 8
Ҳафта давомида ҳарорат пасаяди

//