Спорт
Тошкент шаҳри бокс бўйича катталар ўртасидаги 2023 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Иорданиянинг Амман шаҳрида 7 ноябрь куни Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремльёв иштирокида ўтган матбуот анжуманида бу масала расман тасдиқланди ва мусобақа борасида бир нечта маълумотлар эълон қилинди.
Тошкентдаги жаҳон биринчилиги 2023 йилнинг 1–14 май кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон мезбонлигидаги мусобақада рекорд даражадаги мукофот пуллари берилади. Жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 5,2 миллион долларни ташкил этади. Олтин медаль эгалари 200 минг, иккинчи ўринлар 100 минг ва бронза медаль эгалари 50 минг долларга сазовор бўлади.
Қайд этиш керак, Тошкент илк бор мазкур турнирга мезбонлик қилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77431
Жамият
56542
Жамият
55728
Жамият
50798
Жамият
//
Изоҳ йўқ