Китоб тақдимотлари, кун қаҳрамонлари, зиёлилар форуми – Навоийда «Маънавият карвони»нинг навбатдаги куни қандай ўтди?

Сақлаш
09:01 / 08.11.2022 1524 0

Навоийдаги «Маънавият карвони» тадбирлари давомида «Ўзбекистон қаҳрамонлари» китоб-альбомининг тақдимоти ҳамда «Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри!» лойиҳаси доирасидаги анжуман бўлиб ўтди.

 

«Маърифат» тарғиботчилари жамияти раҳбари Бахтиёр Ҳусанов, Республика Маънавият ва маърифат маркази экспертлар кенгаши аъзоси Жамила Шермуҳаммедова, шунингдек, таниқли ёзувчи-шоирлар, санъаткорлар иштирок этишди.

 



Тадбирни Ўзбекистон қаҳрамони, Навоий кон-металлургия комбинати директори Қувондиқ Санақулов очиб берди. «Ўзбекистон қаҳрамонлари» китоб-альбоми ҳақида гапирар экан, бугун Ватан учун фидоийлик билан хизмат қилаётган ҳар бир киши қаҳрамон бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Жумладан, комбинат фаолиятига ҳам тўхталиб, у ерда фаолият юритаётган ходимларни  ҳам қаҳрамон санашини айтиб ўтди.



«Бугун дунё бозорида 4-ўриндамиз, кейинги йил кучли учликка кирамиз. Келгусида ҳеч ким бизга ета олмайди. Комбинатда ишлаётганларнинг 98 фоизи ўзимизнинг маҳаллий аҳоли. Зеро, одам қилганини одам қилади. Шундай экан, мен уларнинг барчасини қаҳрамон дея оламан», деб сўзини якунлади у.

 

Тақдимотдан сўнг «Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри!» лойиҳаси доирасида навоийлик бир қатор иқтидорли ёшлар ҳамда уларнинг оталари тақдирланди. Шунингдек, кун давомида «Зиёлилар форуми» ҳамда «Маънавият. Асосий тушунчалар луғати» китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

 

«Тадбирларимиз шунчаки ўтказилаётгани йўқ. Биз улар орқали эркин ва ҳур фикрли ёшларни тарбиялаш, аҳолининг ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш, маърифат улашиш каби муҳим вазифаларни олдимизга қўйганмиз, бу борада сиз зиёлиларга суянамиз», деди «Маърифат» тарғиботчилари жамияти раҳбари Бахтиёр Ҳусанов.



Анжуманда йиғилганларга «Маънавият. Асосий тушунчалар луғати» китоби тақдимот қилинди. Китобга маънавият ва маърифат йўналишига оид 1000 дан ортиқ атама ва тушунчалар изоҳи киритилгани, ҳар бир зиёли, тарғиботчи ундан фаолияти давомида манба сифатида фойдаланиши мумкинлиги таъкидланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//