Жамият
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан ҳудуддаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга таътил берилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарлар асоссиз экани ва ўша кунлари Самарқанддаги барча олий ўқув юртларида тасдиқланган ўқув жадвалига кўра дарс жараёнлари одатдагидек давом этишини маълум қилди.
Маълумот учун, 10–11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади. Тадбирда 5 та аъзо мамлакат — Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи — Туркманистон ва Венгрия мамлакатлари раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, саммитда Ташкилот Бош котиби, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА) бош котиби, Халқаро туркий академия президенти в.б., Туркий мерос ва маданият фонди президенти, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Самарқанд саммитида 10 дан ортиқ ҳужжат имзо учун киритилади.
Тадбирнинг асосий ҳужжати бу – аъзо мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича мужассамлашган позициялари ўз ифодасини топган Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити декларациясидир.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ