Тарихда биринчи марта ўзбек дзюдочи қизи жаҳон рейтинги етакчисига айланди

Сақлаш
02:38 / 08.11.2022 1570 0

Боку «Катта Дубулға» турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

 

Аҳамиятлиси, мусобақадаги ғалабаси эвазига Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифаси пешқадамига айланди.

 

Қайд этиш керак, шу пайтгача ҳеч бир ўзбекистонлик дзюдочи қиз дунё рейтингида 1-ўринга кўтарилмаган эди.

 

Шу тариқа жаҳон тасниф жадвалини бошқариб бораётган ҳамюртларимиз сони икки нафарга етди. Бокудаги мусобақани ўтказиб юборган бўлса-да, Давлат Бобонов (-90 кг) ҳам ўз вазн тоифасида карвонбошилик қилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//