
Жамият
«Ўзгидромет» ҳафтанинг биринчи қисмида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
8 ноябрдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ҳаво массаси аста-секин кириб келади. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим туманларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича кундузги ҳарорат +5+8 илиқни ташкил этади, бу — ушбу куннинг ўртача иқлим қийматларидан 8-10 даражага пастдир.
9-11 ноябрь кунлари эса Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Совуқ ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат кечалари 0+2 совуқгача пасаяди, кундуз кунлари аста-секин исийди.
Ҳафтанинг охирига келиб ҳарорат +10+14 илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.
Ўз навбатида, 7-8 ноябрь кунлари кучли ёмғир ёғиши ҳисобига Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Сиёсат
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ