Талабалар учун яна бир давлат стипендияси жорий қилинади

Сақлаш
16:59 / 07.11.2022 1169 0

“Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–414-сон, 03.11.2022 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори бўлган хорижий ОТМ дастурига кўра шакллантирилади.

 

 2023/2024 ўқув йилидан қуйидагилар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади:

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга спортчилар;

 

Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга спортчилар;

 

Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга спортчилар;

 

Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар.

 

 Жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида 2023 йил 1 январдан Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади.

 

2023 йил 1 январдан “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ташкил қилинади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//