Жамият
Тошкентнинг Миробод туманидаги 213-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси калтакланди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 3 ноябрь куни тахминан соат 9:15 ларда (танаффус вақтида) мактаб биносида содир бўлган. Ўқитувчи С.А. 1-чоракда информатика фанини яхши ўзлаштирмагани сабабли 9-синф ўқувчиси бўлган М.Т.га чорак баҳо қўймаслигини айтганидан сўнг, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.
Ўқувчи бу ҳақда акаси Т.М.га айтган. Шу мактабни 2021 йил тамомлаган Т.М. (2004 йилда туғилган) вазиятга ойдинлик киритиш учун ўртоғи Б.Ғ. билан мактабга келиб, ўқитувчига тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Ушбу ҳолатдан хабардор бўлган мактаб раҳбари С.I. ўша заҳотиёқ ИИОФМБга хабар берган. Айни пайтда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
77609
Жамият
56654
Жамият
55856
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ