Жамият
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри» юритилиши белгиланди.
Реестрга киритилган шахсларга қуйидагилар тақиқланган:
давлат хизматига кириш ва давлат мукофотлари билан тақдирланиш;
сайланадиган ва тайинланадиган лавозимларга номзод кўрсатиш;
жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларга аъзо бўлиш;
давлат активларини хусусийлаштириш билан боғлиқ тендер ва танлов савдоларида иштирок этиш;
давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилот ва давлат таълим муассасаларида раҳбарлик қилиш.
«Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилиниши билан давлат харидлари соҳасида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш юзасидан янги амалиётларнинг жорий этилиши, «ҳалоллик вакцинаси» тамойили асосида давлат хизматчиларининг мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларини ўқитиш лозимлиги белгиланди.
Бундан ташқари, коррупцияни жиловлаш соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сирасига назар ташлаганда, «Давлат харидлари тўғрисида», «Жамоатчилик назорати тўғрисида», «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги муҳим қонунларни ҳам санаб ўтиш жоиздир.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ