«Китоб карвони» Навоий бўйлаб йўлга чиқди

Сақлаш
01:53 / 06.11.2022 1637 0

Навоийдаги «Маънавият карвони» доирасида ташкил этилган «Китоб карвони» вилоятнинг 11 та шаҳар ва туманига йўл олди.

 

 

Ушбу карвон учун Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида пойтахтдан 6 минг нусха китоб келтирилган бўлса, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Навоий вилояти бўлими томонидан ҳам жаҳон ва миллий адабиётимиз дурдоналаридан иборат ўзбек, қорақалпоқ тилидаги 4 минг нусхадаги китоблар қўшилди. Худди шу куни 10 нусха асарлар Навоий шаҳридан туманларга йўл олди. Улардан аҳолининг барча қатлами фойдаланиши учун мактаблар, маҳаллалардаги кутубхоналарга бепул тарқатилади.

 

Карвон туманларга йўл олиши олдидан меҳмонлар сўзга чиқиб, Навоий вилояти, унда ташкил этилган тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот беришди, фикр билдиришди. Хусусан, Президент администрацияси масъули Нодир Холбўтаев ҳам Навоий вилояти ва ҳазрат Алишер Навоий хусусида нутқ сўзлади.

 

 

«Ижодкорларимиз билан турли вилоятларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказяпмиз. Куни кеча Навоийга етиб келдик.

 

Бизнинг тадбирларимиз серқирра. Лекин уларнинг барчасини китоб бирлаштиради. Сабаби китобларни ижодкорлар хоҳ шеър, хоҳ қўшиқ, хоҳ кино тарзида сизга етказишни ният қилишган.

 

Биз ушбу китобларни сизга тақдим этаётганимиздан ниҳоятда мамнунмиз», деди у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//