Жамият
Бу ҳақда Олия таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 27–29-октябрь кунлари Россиянинг Жанубий Урал давлат тиббиёт университетида “Стоматология микроскоп остида” халқаро талаба-ёшлар олимпиадаси бўлиб ўтди.
Халқаро олимпиададан кўзда тутилган мақсад дунё стоматология йўналишидаги талабаларнинг когнитив тадқиқот ва ижодий фаолиятини рағбатлантириш, уларни компетентлигини синаш ва рақобатдорлигини оширишдан иборат.
Олимпиадада Тошкент давлат стоматология институти Стоматология факултети талабалари ҳам иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритди.
Жумладан, Мафтуна Эшонхўжаева “Энг яхши терапия” номинацияси мутлоқ ғолиби, Мирзоир Мирсоатов эса бутунжамоа беллашуви ҳисобида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ