Ўзбекистонда стандартлаштириш тўғрисида янги қонун қабул қилинди

Сақлаш
22:22 / 04.11.2022 2657 0

«Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонун 3 ноябрь куни президент томонидан имзоланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.

 

Қонунга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:

 

  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
  • Стандартлаштириш бўйича миллий орган;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
  • стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.

 

Стандартлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.

 

Стандартлаштириш режаси қуйидаги муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин:

 

  • қисқа (1 йилгача);
  • ўрта (1 йилдан 5 йилгача);
  • узоқ (5 йилдан 10 йилгача).

 

Стандартларнинг ягона ахборот базаси Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади. Стандартларнинг тоифалари жумласига миллий стандартлар, халқаро (минтақавий) стандартлар, хорижий мамлакатларнинг стандартлари киради.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//