Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам ёмғирли об-ҳаво бўлади

Сақлаш
20:42 / 04.11.2022 2165 0

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво сақланиб қолади. «Ўзгидромет» хабарига кўра, мамлакат ҳудудига нисбатан юқори ҳарорат фонида Каспий денгизи, Туркманистон ва Эрон ҳудудларидан нам булутли массивлар кириб келиши давом этади.

 

5 ноябрь, шанба куни ҳудуднинг катта қисмида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади.

 

Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида яна ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир жадал ёғади. Баланд тоғларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

 

Ушбу кунларда ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ атрофида бўлади.

 

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//