Адлия ходими, адвокат ва ирригация мансабдори пора билан ушланди

Сақлаш
19:38 / 04.11.2022 2087 0

ДХХ томонидан Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими маҳаллий фуқарони Олмалиқ кон металлургия комбинатига ишга киришида ёрдам бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушланди.

 

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган Олмалиқ шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти мудираси ҳам қўлга олинган.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, ДХХ томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик фирмаси адвокати ички ишлар органлари томонидан Жиноят Кодексининг 251-1-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ўзининг ҳимоясида бўлган фуқарони, танишлари орқали жиноий жавобгарликка тортмаслик масаласини ижобий ҳал қилиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ушланди.

 

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган тадбирда Иштихон тумани ирригация бўлимининг мансабдор ходими маҳаллий фермер хўжалик раҳбарига хўжаликнинг ўз ҳисобидан жорий этилган томчилатиб суғориш технологияси учун сарфланган маблағларнинг бир қисми давлат томонидан қопланишини маълум қилиб, унга 360 млн сўм миқдорида субсидия маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 3,5 минг доллар олган вақтида ушланди.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//