Ўзбекистонда молиявий назорат соҳасида қоидабузарлик тўғрисида хабар берганлар рағбатлантирилади

Сақлаш
16:44 / 04.11.2022 2224 0

Ўзбекистонда молиявий назорат соҳасида қоидабузарликлар тўғрисида хабар берган фуқаролар рағбатлантирилиши мумкин. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

 

Президентнинг 2022 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:

 

Қуйидагилар қоидабузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни рағбатлантириш кўзда тутилган:

 

– жамиятда бюджет маблағлари мақсадли ва самарали сарфланишида жамоатчилик назоратини кучайтириш;

– жамоатчилик давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликларга қарши курашишдаги фаоллигини янада ошириш ҳамда уларни ушбу соҳага қўшаётган ҳиссаси учун рағбатлантириш:

 

Қоидабузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахслар томонидан бериладиган бир марталик пул мукофотидан ушбу хабарларни юборган жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий равишда воз кечилиши мумкин.

 

Рағбатлантириш фақатгина жисмоний шахслар томонидан дастурий комплекс орқали юборилган хабардаги қоидабузарликлар аниқ йўналиши ва тури бўйича амалга оширилади.

 

Қоидабузарлик ҳақидаги хабар жисмоний шахслар томонидан ягона идентификация тизимида (ONE ID) рўйхатдан ўтган ҳолда дастурий комплекс орқали юборилади.

 

Қоидабузарликлар ҳақидаги хабарда қоидабузарликлар батафсил баён этилиши, қоидабузарлик йўналиши ёки тури, қоидабузарликлар содир этилган назорат обекти жойлашган аниқ манзили ҳамда қоидабузарликларга тааллуқли бошқа тегишли маълумотлар киритилиши лозим;

 

Қоидабузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

 

– қоидабузарликлар суммаси базавий ҳисоблаш миқдори ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдори бир баравари миқдорида;

– қоидабузарликлар суммаси базавий ҳисоблаш миқдори юз бараваридан уч юз бараваригача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдори икки баравари миқдорида;

– қоидабузарликлар суммаси базавий ҳисоблаш миқдори уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдори уч баравари миқдорида;

– қоидабузарликлар суммаси базавий ҳисоблаш миқдори беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдори тўрт баравари миқдорида.

 

Қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар бир нафардан ортиқ бўлган ҳолатларда рағбатлантириш (пул мукофоти) суммаси улар ўртасида тенг тақсимланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//