Бекатда 33 дақиқа автобус кутиб қолган ҳоким шаҳар аҳолиси учун 300 дона автобус сотиб олишга қарор қилди

Сақлаш
23:05 / 03.11.2022 6822 0

Олмаота шаҳри ҳокими Ерболат Досаев 3 ноябрь куни Олмалин тумани аҳолиси билан учрашувда аҳоли билан шаҳардаги тирбандликларни бартараф этиш масаласида гаплашди.

 

«Шу кунларда автобусда юришимга тўғри келди. 32 йўналишли автобусни 33 дақиқа кутдим. Ўша куни 4та автобус йўналишга чиқмаган экан. Бунга сабаб эса шаҳарда автобуслар етарлича эмас. Бу вазиятни бартараф қилиш учун келаси йилда 300 та автобус ва 100 та троллейбус сотиб олмоқчимиз», дейди у.

 

Шунингдек, шаҳар ҳокими пойтахтда қурилган велойўлаклар хусусида тўхталиб, бу пилот лойиҳа экани ва келгусида такомиллаштирилишини таъкидлаган. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//