Чет тили ўқитувчиларига В2 даражадаги сертификат талаби 2023-2024 ўқув йилидан киритилади

Сақлаш
15:26 / 03.11.2022 973 0

Янги ишга кираётган чет тили ўқитувчиларига В2 даражадаги сертификат талаби 2023-2024 ўқув йилидан киритилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарорига асосан, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

 

Мазкур қарорнинг амалиётга жорий этилиши натижасида айрим ҳудудларда чет тили фани ўқитувчиларининг мактабларга ишга қабул қилинишида муаммолар юзага келиши ва ўқитувчиларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда.

 

Қайд этилишича, кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, шунингдек, мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида Ҳукумат томонидан В2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чети тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинмаслиги хусусидаги талаб 2023-2024 ўқув йилидан кучга кириши юзасидан топшириқ берилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//