Қўқонда мактабларда фаолият олиб бораётган тарғиботчилар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Сақлаш
14:52 / 03.11.2022 974 1

Қўқон шаҳридаги Амирий номидаги кутубхонада ўрта мактабларда фаолият олиб бораётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга услубий кўмак бериш мақсадида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

 

 

Ўтказилган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ботир Эргашев, вилоят Маънавият ва маърифат маркази ходимлари ҳамда шаҳардаги 45 та ўрта мактабларда фаолият олиб бораётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирок этишди.

 

Тадбирда сўз олган марказнинг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ушбу лавозим мамлакатимизнинг ижтимоий-маънавий юксалиши, ёшларимизнинг комил инсон сифатида ривожланиши ҳамда уларнинг истеъдодларини юзага чиқаришда нечоғлик аҳамият касб этиши ҳақида тўхталиб ўтди. Ушбу мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашда уларнинг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман, шаҳар бўлинмалари билан доимий ҳамкорлигини, шунингдек, ўзаро интеграциясини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди.

 

 

Семинарда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар учун тайёрланган услубий қўлланма тақдимоти ҳам ўтказилди. Ташкилотчилар томонидан ўқув-услубий қўлланма ва ундан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

 

 

Шунингдек, тадбир сўнгида Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан семинар иштирокчиларига 500 дан зиёд бадиий китоблар жамланмаси ҳамда услубий қўлланмалар тақдим қилинди.

1 Изоҳ

Venera

12:01 / 01.01.1970

Assalomu alaykum Bunday seminarlar o'tkazilishi biz targ'ibotchilar uchun juda foydali. Ajoyib bo'libdi.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//