Жамият
Самарқандда тўрт эгизак чақалоқ дунёга келди. Туғруқ жарроҳлик йўли билан амалга оширилган.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти перинатал марказига 29 октябрь куни Самарқанд тумани Хўжа Аҳрор Вали маҳалласида яшовчи ҳомиладор М.Тоҳировани олиб келинган.
Текширувлар натижасида ҳомиладор аёл тўрт эгизак кутаётгани аниқланган. Шифокорлар туғруқни жарроҳлик йўли билан амалга оширишга қарор қилишган.
«2 ноябрь куни амалга оширилган жарроҳлик амалиётида икки ўғил ва икки қиз эгизак туғдириб олинди. Ҳозирда она ва болаларнинг умумий ҳолати қониқарли. Чақалоқлар марказнинг чақалоқлар бўлимида назоратда», — дейди Самарқанд вилояти перинатал маркази директори Лола Ҳамроева.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77693
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ