Қонликўлда «Сайхун ва Жайхун» маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди

Сақлаш
15:26 / 02.11.2022 1186 0

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Сирдарё вилоятига бириктирилган Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида қатор хайрли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

 

Жумладан, туманнинг 11 та маҳалласига вилоятнинг туман ва шаҳарлари масъул этиб белгиланган бўлиб, жорий йилда улар томонидан бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш, мактаб ва боғча биноларини таъмирлаш ишлари, шунингдек, спорт майдончалари ҳамда кўчма ҳаммомлар қуриб берилди.

 

 

Мазкур эзгу ишларнинг мантиқий давоми сифатида туманнинг «Маданият» маҳалласида икки халқнинг тарихий орзу-интилишларини ўзида уйғунлаштирган, қурилиш архитектураси жиҳатидан замонавий ва миллий меъморий ечимларга эга «Сайхун ва Жайхун» маънавият ва маърифат масканининг қурилиши ниҳоясига етди.

 

 

 

 

 

Ушбу бинони президентимизнинг Қорақалпоқ халқига совғаси сифатида тантанали равишда топшириш режалаштирилган.

 

Шу мақсадда, сирдарёлик бир гуруҳ нуронийлар, санъаткорлар ва масъуллар Қонликўл туманида бўлган.

 

 

 

Маънавият ва маърифат масканининг очилиш маросимида, шунингдек, Сирдарё заминида етиштирилган полиз маҳсулотлари, сархил мевалар ҳамда миллий таомлар кўргазмаси, байрам сайли, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирлари ўтказиш белгиланган.

 

Ушбу тадбирлар орқали қардош қорақалпоқ халқининг кайфиятини кўтариш, уларга хурсандчилик бағишлаш, қардошлик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//