Самарқанд аэропорти саммит муносабати билан яна ёпилади

Сақлаш
14:58 / 02.11.2022 984 0

«Самарқанд» аэропорти техник сабабларга кўра 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь 00:01 га қадар парвозлар учун ёпилади.

 

Бу ҳақдаги хабар чоршанба куни авиация ходимлари учун NОТАМ халқаро хабарнома тизимида пайдо бўлди, деб хабар бермоқда AviaAlertsUZ Телеграм канали.

 

11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Бу 2021 йил ноябрида Туркий Кенгаш ўрнида тузилган ташкилотнинг биринчи саммити бўлади.

 

Ташкилотга аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари учрашуви арафасида иқтисодиёт ва ташқи ишлар вазирларининг учрашувлари ўтказилади.

 

Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон (2019 йилдан) аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//