Жамият
1—3 ноябрь кунлари «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида Самарқандда «Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи» номли халқаро форум ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
Таъкидланишича, форум доирасида «Ўзбекистон фондларида сақланаётган Қуръони каримнинг қадимий нусхалари» мавзусида халқаро кўргазма ҳам ташкил этилади. Мазкур кўргазмада Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган еттита нодир ва қадимий Қуръони карим нусхалари ҳам тақдим этилади.
Шунингдек, форум доирасида «Мовароуннаҳрда китобат маданияти» мавзусида ислом амалий санъати турлари бўйича фестиваль ва ҳунармандлар савдо ярмаркаси, ҳамда «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари» мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.
Халқаро форумда 40 дан зиёд давлатдан 300 нафарга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77355
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ