Ўзбекистонлик олий маълумотли аёллар бир оила учун неча нафар фарзанд етарли деб ҳисоблаши айтилди

Сақлаш
16:09 / 01.11.2022 1317 1

«Оила ва хотин-қизлар» илмий тадқиқот институти директори ўринбосари Ҳамид Абдураимов АОКАда ўтказилган брифингда социологик тадқиқот натижаларини эълон қилди.

 

Таҳлиллар жорий йилнинг 8 августдан 15 сентябрга қадар ҳудудларда: 15 та шаҳар, 33 та туман ва 204 та маҳаллада ўтказилган.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистондаги аёлларнинг 47,3 фоизи 4 нафар, 38,6 фоизи 3 нафар фарзандли бўлишни режалаштирган.

 

Ҳар еттинчи хотин-қизлар (15,3 фоиз) 2 нафар фарзанд битта оила учун етарли деган фикрда. Бундай жавоб кўпроқ олий маълумотли аёлларда қайд этилган.

 

Хотин-қизларнинг 64,4 фоизи ҳомиладорликдан сақланиш тўғрисида етарли даражада, 13,1 фоизи қисман хабардор, 22,5 фоизи умуман маълумотга эга эмас.

 

Ҳар ўнинчи ҳолатда (9,3 фоиз) кузатилган исталмаган ҳомиладорлик ҳимояланиш воситалари тақчиллиги туфайли юзага келган.

1 Изоҳ

Гулдана

12:01 / 01.01.1970

Манимча 2 фарзанд нормал деб хисоблайман. Чунки хозирги пайтда экология ёмон. Атроф мухит хам, тажрибали акушер гинекологлар хам камдан кам. Тугишга хам куркиб колдим рости. Улим холатлари куп учраб турибди. Чакалокнинг хам, онанинг хам умрини саклаб кололмаябди совотсизликдан.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//