Салжуқийлар даври меросига оид кўргазма ташкил этилди

Сақлаш
22:31 / 31.10.2022 1271 0

Ўзбекистон Бадиий академияси галереясида Туркия Республикаси ташкил этилганлигининг 100 йиллигига бағишлаб «Туркия асри» лойиҳаси доирасида давлатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Салжуқли ҳокимлиги томонидан «Туркийларнинг мероси. Фотосурат ва чинни кўргазмаси» бўлиб ўтди. 



 

Унда қадимий салжуқийлар давлатининг 21 та худудидаги муҳим асарларга оид 50 та фотосурат ва 21 та чинни маҳсулотлари намойиш этилди.



 

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар, Салжуқли ҳокими Ахмет Пекятимчи ва бошқалар сўзга чиқди.



– Кўргазмадаги фотосуратлар тарихий қаҳрамонликка тўла улуғвор турк халқининг маданий ва санъат қадриятларини ўзида акс эттирган. Уларнинг ҳар биридан шонли тарих бўй кўрсатади. Масалан, салжуқийлар даврига оид безак ва шаклдан фойдаланиб ясалган чинни маҳсулотлари қадимий ноёб ҳунармандлик намуналари ҳисобланади. Улар бугунги кунда дунёдаги энг машҳур музейларда нодир экспонатлар сифатида намойиш этилмоқда, – дейди Салжуқли ҳокими Аҳмед Пекятимчи.

 

 

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, кўргазманинг Ўзбекистонда очилишида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор. Буюк Салжуқийлар даврига оид қадимий обидалар мисолида ҳам ўзбек ва турк халқининг тарихий яқинлиги, маданий муштараклигини кўриш мумкин.  

 



Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//