
Жамият
Тошкент вилоятида 26 миллион сўмга тенг бўлган қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 21 сентябрь куни Янгийўл шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида кўп миқдордаги қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган бир гуруҳ шахс далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати
Аниқланишича, бундан бир неча кун олдин Чирчиқ шаҳрида яшовчи 31 ёшли фуқаро А.У. 37 ёшли аёли К.К. билан бирга уч нафар таниши (бир нафар аёл ва икки эркак)ни жалб қилган ҳолда бир гуруҳ бўлиб, Бўстонлиқ туманида жойлашган дала ҳовлиларнинг бирини ижарага олган ва у ерда 100 ва 200 минг сўмлик Ўзбекистон миллий валютасини қалбаки усулда тайёрлаган.
Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати
Шундан сўнг ушбу купюраларни муомалага киритиш мақсадида Янгийўл шаҳар марказий бозорига келган ушбу шахслар (тадбиркорлар хабари асосида) ички ишлар бўлими ходимлари томонидан гумонланувчи тариқасида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида улардан жами қиймати 26 миллион 200 минг сўмга тенг бўлган 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки купюралар ва рангли принтер далилий ашё сифатида олинган (қалбаки пулларга нисбатан экспертиза тайинланган).
Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёсат
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ