Жаҳон
Шу кунларда Африка қитъасининг Уганда давлатида Эбола вируси тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесус хасталик эпидемияга айланиб, бошқа ҳудудлар аҳолисига ҳам хавф солишидан жиддий ташвишда.
Уганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20 сентябрь куни мамлакатда илк касалланиш ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилганди.
Бироқ орадан икки ҳафта ўтиб, вирус дастлабки ўчоғи бўлган Мубенде туманидан тўртта қўшни туманга тарқалиб улгурган.
«Эболани жиловлаш осон кечмайди. Бунинг учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш лозим. Қолаверса, хасталик ҳақида жамоатчиликни кенг хабардор қилиш эпидемияга қарши кураш самарадорлигини оширади», — дейди ЖССТ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Эбола вирусининг яширин муддати 21 кунгача давом этади. Вирусни юқтирганларнинг ўртача 50 фоизи касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Баъзи ҳолларда бу кўрсаткич 90 фоизга ҳам етган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ