Жамият
Ички ишлар вазирлигининг озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага кўра, жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига бир қатор қўшимчалар киритилади. Эндиликда ЖИЭМларда сақланаётган маҳкумлар электрон давлат хизматлари, шу жумладан нотариат хизматларидан фойдаланиши учун муассаса маъмурияти томонидан алоҳида хона ажратилади.
Мазкур хона веб-камера ҳамда Жаҳон ахборот интернет тармоғига уланган компьютер техникаси билан жиҳозланади.
Мазкур қўшимчалар Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Олий суди билан келишилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, муҳокама 9 ноябрга қадар давом этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ