Жамият
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддиновга Чингиз Айтматов номидаги мукофотни бериш тўғрисида МДҲ ПА Кенгашининг қарори қабул қилинди.
Ялпи мажлисда олимга мукофотни Қирғизистон Республикаси делегацияси раҳбари Нурланбек Шакиев топширди.
Шуҳрат Сирожиддинов матншунослик ва адабиётшунослик соҳасида йирик олим сифатида танилган, ўзбек мумтоз адабиёти, диншунослик ва таржима назариясига оид қатор илмий асарларига эга. Ёзувчи 140 дан ортиқ илмий мақолалар, 16 та монография ва ўқув қўлланмалари муаллифи ҳисобланади.
Чингиз Айтматов номидаги мукофот Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши таклифи билан 2012 йил ноябрь ойида таъсис этилган. Мукофот ҳар йили маданият, маърифат соҳасидаги хизматлари, гуманитар фанлар, адабиёт ва санъат ривожига, маданий меросни ўрганиш ва асраб-авайлаш, маданиятлар, миллатлар ҳамда элатларни яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш, тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатлар ўртасидаги маънавий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳисса учун берилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ