Жамият
«Маънавият карвони»нинг навбатдаги яна бир манзили Elobod city бўлди. У ерда ижодкорлар ва илм-фан намоёндалари қурилиш жараёни билан танишди.
Шундан сўнг ижодкорлар қурилиш якунланмаган жойда жонли ижрода қўшиқлар куйлашди. Ташриф кутилмаган бўлишига қарамай 50 нафардан ортиқ қурилиш соҳаси вакиллари ва тураржой мажмуасида истиқомат қилувчи аҳоли ижодкорларни қуршаб олди. Энг яхши рақс ижрочиларига Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан эсдалик совғалари топширилди. Шу билан бирга фидоий қурувчи, қурилиш соҳасида фаолият юритаётган аёл ҳамда янги хонадонларнинг энг кичик вакили – 1 ёшга ҳам тўлмаган қизалоққа ҳам эсдалик совғалари топширилди.
Маълум қилинишича, Elobod city’нинг ҳозирга қадар 10 та тураржой биноси фойдаланишга топширилган. 2023 йил бошига қадар яна 6 таси фуқароларга ўз эшигини очади. Ушбу лойиҳанинг номи ҳамда унда чизилган мураллар меҳмонларни диққатини тортди. Уларда миллатлараро тотувлик, тинчлик каби маънолар акс этгани таъкидланди.
28 октябрь куни эса «Афсоналар водийси»да «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида гала-концерт бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Нодир Жонузоқ сўзга чиқиб, Наманганда бир неча кундан буён бўлиб турган «Маънавият карвони» томонидан амалга оширилган ишлар самарали бўлгани ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг бирин-кетин элимиз суйган санъаткорлар қўшиқлар куйлашди. Шу билан «Маънавият карвони»нинг Наманган вилоятидаги сафари ўз ниҳоясига етди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ