«Фидойи ёшлар етакчиси» кўрик танлови ғолиб ва иштирокчилари тақдирланди

Сақлаш
02:33 / 30.10.2022 1586 0

Ёшлар ижод саройида «Фидойи ёшлар етакчиси» кўрик танловининг Республика босқичи ғолиб ва иштирокчиларини тақдирлаш ҳамда рағбатлантириш учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

 

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Олимов Республика босқичи иштирокчиларини табриклашар экан, бугунги кунда ёшлар камолоти, уларнинг етук кадрлар бўлиб шаклланишига жамиятимизда муҳим устувор масала сифатида қаралаётганлиги, бу эътибор, ғамхўрлик ва ёшларга оид давлат сиёсатидаги изчил ислоҳотлар ташаббускори бўлган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз», деган даъватига лаббай деб жавоб бераётган фидойи ва жонкуяр ёшларимизни ижтимоий ҳаётда ўз ўринларини топишаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

 

 

«Фидойи ёшлар етакчиси» кўрик танловида ҳакамлар ҳайъати кенгаши раиси ва аъзолари томонида 4 та шарт бўйича ижрочиларнинг умумий баллари ҳисобланиб, эълон қилинди. Кенгаш раиси ва аъзоларининг қарорига асосан 3-ўринга Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги «Қушхаматов» маҳалла ёшлар етакчиси Тоштемиров Алишер Дониёрович, 2-ўринга Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Гулистон» маҳалласи ёшлар етакчиси Намозов Азамат Хайрулло ўғли, 1-ўринга эса Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, «Бахт» маҳалласи ёшлар етакчиси Нажмиддинов Бобур Қаҳрамон ўғли лойиқ деб топилди.

 

3-ўрин совриндорига Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан  минг дона китоблар жамланмаси, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эса қимматбаҳо совғалар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ғолибнинг ота-онаси учун дам олиш масканига бепул йўлланма, 2-ўрин совриндорига Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2 минг дона китоблар жамланмаси, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эса қимматбаҳо совғалар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ғолибнинг ота-онаси учун дам олиш масканига бепул йўлланма, 1-ўрин соҳибига эса Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 3 минг дона китоблар жамланмаси, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эса қимматбаҳо совғалар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ғолибнинг ота-онаси учун дам олиш масканига бепул йўлланмалар тақдим этилди.

 

 

Шунингдек, Республика босқичи иштирокчиларининг ҳар бири учун Марказ томонидан 455 донадан нодир адабиётлар, Агентлигининг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилди.

 

Мазкур танлов учун Республика Маънавият ва маркази томонидан 244 миллион сўмлик, 128 номдаги, 11 минг дона адабиётлар «Фидойи ёшлар етакчиси» кўрик танловининг ғолиб ва иштирокчилари фаолият юритаётган маҳалла кутубхоналарига совға сифатида топширилди.

 

 

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти доирачилар ансамбли, Ўзбекистон давлат хореография академияси талабалари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари, Ўзбекистон давлат Консерватория ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги  Миллий эстрада санъат институти талабаларининг дилтортар қўшиқлари тадбир иштирокчиларини янада руҳлантирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//