Жамият
«Маънавият карвони»нинг навбатдаги манзили Наманган вилояти Миллий гвардияси бўлди. Унда «Маърифат соати» ташкил этилиб, жонли ижрода қўшиқлар куйланди.
Ташриф аввалида меҳмонлар гвардия биноси билан танишиб чиқишди. Шундан сўнг «Маърифат соати»ни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо очиб берди ва ўз хотираларини ёдга олди.
«Армияда хизмат қилганимда, Янги йил кечаси соат 23:00 дан 01:00 гача постда турганман. Ўшанда мендан узоқ бўлмаган қишлоқдан куй-қўшиқ эшитилиб турарди. Лекин мен постда эдим. Ҳар йили Янги йилда шу воқеани эслайман. Сабаби, Янги йилни тинч кутиб олишим учун кимдир уйғоқ, кимдир оиласи даврасида эмас», — деди у.
Шу билан бирга марказ раҳбари ушбу соҳада аёл-қизларнинг ҳам фаолият юритишига алоҳида эътибор қаратди.
«Ҳар бир йигитнинг пешонасига ватан посбони бўлиш битилган. Лекин бизнинг қизларимиз ҳам ватанини ҳимоя қилган ва қилиб келмоқда. Шу сабаб бугун нафақат ўғлонларимизга, балки ватанни ҳимоя қилишга бел боғлаган барчага миннатдорлик билдираман. Зеро, она-отамизнинг олдида ўзимизни қанчалик даражада бурчлимиз деб ҳисобласак, ватаннинг олдида ундан-да кўпроқ бурчимиз бор», — дея таъкидлади Минҳожиддин Мирзо.
Профессор Салоҳиддин Азизбоев ҳамда Азиз Ражабий эса сўзга чиқиб жонли ижрода қўшиқлар куйлашди. Сўнгра Ўзбекистон Халқ артисти Дилором Каримова нутқ сўзлади.
«Худо менга ўғил бермаган. Лекин ўғлим бўлганида, унинг ҳарбий бўлишини хоҳладим. Сизларни кўрганимда, ғалати бир туйғуни ҳис қиламан, пешонамга битилган «Илҳақ» ёдимга тушади. Мен у ерда роль ўйнамадим, балки у ерда яшадим. Шу азоб ҳозиргача мени тарк этмаган», — деди Дилором Каримова.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат марказининг эксперти, профессор Жамила Шермуҳаммедова сўзга чиқиб, уруш билан боғлиқ хотираларини ёдга олди. Элимиз суйган шоира Зулфия Мўминова эса ўз сўзини шеър билан бошлади. Тадбир тақдирлаш маросими билан якунланди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ