
Жамият
Ижтимоий тармоқларда сурхондарёлик 4 ёшли бемор бола танасида операция пайти бинт қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, «Тинчлик» маҳалласида яшовчи 2018 йилда туғилган К.А.га 2020 йил 12 мартда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлари томонидан ўнг томонлама чов ёрғоқ чурраси ташхиси қўйилган. Шундан сўнг бемор мазкур муассасада малакали жарроҳ А.О. томонидан муваффақиятли операция қилинган.
«Юқорида айтганимиздек, аввал бажарилган операция боланинг чап чов соҳасида муваффақиятли ўтказилган ва амалиётдан сўнг асоратлар кузатилмаган. Бироқ вақт ўтиши билан беморнинг бошқа нуқтаси, яъни ўнг томонлама чов ёрғоқ чуррасида хасталик юзага келган. Видеолавҳада худди шу манзара тасвирланган», дейилган хабарда.
Шунингдек, К.А. 2022 йил яна жарроҳлик амалиётига муҳтожлиги туфайли 25 октябрь куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига даволаниш учун ётқизилган. Якуний тиббий текширувлардан сўнг у 27 октябрь куни онасининг илтимосига кўра, аввалги жарроҳлик амалиётини бажарган малакали шифокор А.О. томонидан операция қилинган.
Ҳозирда боланинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назорати остида тиббий муолажаларни давом эттирилаётгани маълум қилинган.
Шу билан бирга, тиббиёт ходимларининг шаънига путур етказиш мақсадида ёлғон маълумотларни эълон қилиш нафақат қонун талаблари, балки ахборот етказиш этикасига ҳам тўғри келмаслиги таъкидланган. Вазирлик мазкур асоссиз хабарни тарқатиш ҳолати юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилган.
Сиёсат
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ