Имконияти чекланган қизнинг орзуси ушалди

Сақлаш
16:21 / 28.10.2022 1564 0

Наманган вилоятида бўлиб ўтаётган «Маънавият фестивали» доирасида Наманган туманидаги Маданият марказида маънавий-маърифий тизимда фаолият юритаётган соҳа ходимлари, мутахассислар, тарғиботчилар иштирокида маърифий тадбир ўтказилди.

 

Тадбирда Наманган туман ҳокими Шуҳрат Давронов очиб берди. Шундан сўнг сўз навбати пойтахтдан ташриф буюрган «Маънавият карвони» аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо сўзга чиқиб, Наманганда сақланиб қолаётган урф-одатлар, қадриятлар меҳмонларни лол қолдираётгани ҳақида гапирди.

 

Минҳожиддин Мирзо маданият марказида ташкил этилган кўргазмада ўз иши билан иштирок этаётган имконияти чекланган қизнинг орзуси билан қизиқди. Қизалоқ планшет олишни исташини айтган. Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ҳунарманд қизга планшет совға сифатида топширилди.

 

Шунингдек, жамоат ишларида фаол, ўз соҳасида бир қатор ютуқларга эришган, истеъдодли ёшлар, уларнинг ота-оналари ҳамда маънавият тарғиботчилари Республика Маънавият ва маърифат марказининг ташаккурномалари, эсдалик совғалари, китоблар жамланмалари билан тақдирланди.

 

Якунда санъаткорлар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилиб, куй-қўшиқлар янгради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//