Жаҳон
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ер юзидаги эпидемиологик вазият бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 13 фоизга камайган.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада дунё бўйича қарийб 2,7 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 10—16 октябрь саналарига нисбатан 15 фоиз кам кўрсаткич. Шунингдек, касаллик оқибатида 8,5 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди ва ўлим ҳолатлар статистикасида 13 фоиз пасайиш қайд этилди.
Хусусан, касалланишлар сонининг сезиларли камайиши Африка (-41 фоиз) ва Европа (-23 фоиз) минтақаси мамлакатларида кузатилди. Жанубий ва Шимолий Америка қитъаларида эса 2 фоиз ўсиш аниқланди.
Ўлим ҳолатлари ҳам Африка (-72 фоиз), Европа (-24 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиё (-13 фоиз) давлатларида камайди. Ўтган ҳафтада энг кўп беморлар рўйхатга олинган мамлакатлар:
Германия — 498 787 нафар;
Франция — 307 610 нафар;
Хитой — 285 348 нафар;
АҚШ — 255 116 нафар;
Италия —252 777 нафар.
17—23 октябрь кунлари COVID-19 дан энг кўп ўлим ҳолатлари кузатилган давлатлар:
АҚШ — 2538 нафар;
Россия — 636 нафар;
Италия — 586 нафар;
Франция — 484 нафар;
Хитой — 469 нафар.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ