Жамият
29-30 октябрь кунларига республикага яна ғарбдан нам ҳаво оқимлари кириб келиши ва улардан вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилиши прогноз қилинмоқда.
Ўзгидромет прогнозларига биноан, 29 октябрь куни аввалига шимолий вилоятлар сўнгра, республиканинг бошқа вилоятларида ғарбдан шарққа томон ҳаракатланувчи нам ҳаво оқимидан ёғинлар кутилади.
30 октябрь куни шимолий вилоятлардан ташқари бошқа вилоятларда ёғингарчилик сақланади.
27-28 октябрь кунлари эса жойларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, жанубий вилоятларда ҳарорат максимуми +22 даражагача исийди.
Шунга қарамай, мазкур кунлари антициклон таъсир остида кечалари ҳарорат сезиларли даражада совуқроқ бўлади. Хусусан, 27 октябрь тунда Қорақалпоғистоннинг бир нечта туманларида ҳарорат минимуми -2 даража совуқни ташкил этади.
Дарвоқе, 29 октябрь кечга бориб, Тошкентда 12-14 ммгача кўп ёғин кузатилиши мумкин экан.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77355
Жамият
56495
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ