Тошкентда метро вагонига шубҳали қути ва рюкзак қолдириб кетилди

Сақлаш
14:54 / 27.10.2022 1063 0

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналиши «Буюк Ипак йўли» метро станциясида қолдириб кетилган шубҳали рюкзак аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

 

Қайд этилишича, 22 октябрь куни «Буюк Ипак йўли» метро станциясида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан электропоезд вагонида рюкзак ва қути аниқланган.

 

Таъкидланишича, ушбу буюмлар ўриндиқ ёнида бўлган. Масъул ходим зудлик билан навбатчилик қисмига хабар берган. Рюкзак ва қутида портловчи қурилма бор-йўқлигини текшириш учун ҳодиса жойига ИИВ махсус гуруҳи жалб этилган.

 

Текширув вақтида қолдириб кетилган буюмлар ичидан портловчи қурилмалар топилмаган. Орадан 30 дақиқа ўтгач, метрополитен ходимига фуқаро мурожаат қилиб, вагонда рюкзак ва қутиси қолиб кетганини билдирган. Фуқаро билан суҳбат ўтказилиб, далолатнома тузилган ва қолдириб кетилган буюмлар ўз эгасига қайтарилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//