Жаҳон
Афғонистонда бир гуруҳ террорчилар Кобулдаги шифохонага уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлигига асосланиб ria.ru нашри.
Агентлик маълумотларига кўра, “ИШИД”нинг беш нафар жангариси бир вақтнинг ўзида Кобул шифохонасига бир нечта ҳужумларни амалга оширган. Афғонистоннинг Bakhtar агентлиги хабар қилишича, Кобулдаги касалхонага ҳужум “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан уюштирилган.
Аввалроқ воқеа гувоҳларидан бири РИА Новости агентлигига бир кун аввал террорчилар Афғонистон пойтахтидаги шифохонага кирганини маълум қилганди. Портлашлар содир бўлгач Толибон билан тўқнашувлар бошланган. Ҳужум оқибатида 23 киши ҳалок бўлган, 50 киши жароҳат олган.
Нашрнинг ёзишича, ҳозирда Кобулда касалхонага ҳужум қилган террорчиларнинг барчаси йўқ қилинган.
"Қуролли тўқнашувда жиноятчиларнинг бири кириш эшиги қаршисида портлаб кетган, яна учтаси Ислом Амирлиги жангчилари томонидан йўқ қилинган", дейилади хабарда.
Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили Қори Саид Хостийнинг маълум қилишича, воқеа жойига зудлик билан махсус топшириқлар хизмати аскарлари етиб борган.
Айни дамда касалхонада вазият барқарорлашгани айтилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ