Спорт
Қоҳира шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича жаҳон чемпионати (12-28 октябрь) бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Мисрдаги элчихонасидан хабар берилишича, чемпионатда 88 та давлатдан 1000 нафардан зиёд спортчи медаллар учун беллашмоқда.
Хусусан, мусобақада терма жамоамиз медаллар ва Париж-2024 Олимпия йўлланмалари учун 14-25 октябрь кунлари баҳс олиб боришди.
Қоҳирада бўлиб ўтган 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича баҳсларда унутилмас натижа қайд этилди. Унда эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсда қатнашган йигитларимиз Муҳаммад Камолов, Вениамин Никитин ва Илҳомбек Обиджонов кумуш медални қўлга киритишди.
Ҳамюртларимиз ҳал қилувчи баҳсда ҳиндистонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб боришди. Муросасиз кечган беллашувда Ҳиндистон жамоаси ғалаба қозонди.
“Элчихона вакиллари терма жамоамиз аъзолари Вадим Скороваров, Мухтасар Тоҳирова, Муҳаммад Камалов, Вениамин Никитин, Владимир Свечников, Илҳомбек Обиджонов, Алина Тарасова, Нигина Саидқулова, Бону Тилавбердиева билан учрашиб, мусобақа давомида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганлари учун миннатдорлик билдирилди”, – дейилган Ташқи ишлар вазирлигининг хабарида .
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Abdulla Khudaykulov
12:01 / 01.01.1970
Necha kishi olimpiada yo`llanmasini oldi? 3 yigit kumush olgan bol`sa, oltinni kim oldi? Bronzachi? Hal qiluvchi bahsda (qaysi vakillar-erkaklarmi, ayollarmi) Hindistonga yutqazgan bo`lsa endi nima bo`ladi? Endi o`rin yo`qmi? Maqolada kengroq ma`lumot berilsa yaxshi bo`lardi.