Сибирда Ўзбек тили ва маданияти маркази ташкил этилади

Сақлаш
14:16 / 26.10.2022 925 0

Россиянинг Сибирь федерал округида Ўзбек тили ва маданияти маркази ташкил этилади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан 21 октябрь — Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маърифий тадбир ўтказилган.

 

Маърифий анжуманда Ўзбекистонда «Давлат тили ҳақида»ги қонунни қабул қилиниш жараёнлари, хусусан, қонуннинг асосий мақсад ва вазифалари, унинг мазмун-моҳияти ҳақида тақдимот ўтказилди. Унда ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ҳақида сўз юритилди.

 

Новосибирск давлат университети профессори Владислав Кокоулин Ўзбекистонда давлат тилига бўлган эътибор йилдан-йилга ортиб, унинг халқаро даражадаги нуфузи ошиб бораётганини таъкидлади.

 

Иштирокчилар Сибирь федерал округида ўзбек тили ва анъаналарини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Россия фанлар академиясининг давлат илмий-техника тадқиқот кутубхонаси қошида Ўзбек тили ва маданияти марказини ташкил этишга қизиқиш билдирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//