Маданият
«Маънавият карвони» Наманган вилоятидаги «Саховат, кексалар ва ногиронлар интернат уйи»да бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Интернат уйида бошқалардан ажралибгина турган бир отахон Oyina.uz мухбирининг эътиборини тортди. У меҳмонларни қарши олиб, «Наво» телеканалини рекламалардан тозалашни илтимос қилди. Шундан сўнг биз уни суҳбатга тортдик.
– Ёшим 73 да. Тахминан олти йилдан буён шу ерда яшайман. Касбим тикувчилик. Ҳозир ҳам китоблар ўқийман, игналарга ип ўтказаман. Бирор ишимда кўзойнак ишлатмайман. Вилоят кутубхонасига 30 йилдан бери аъзоман. Ҳозир «Бобурнома»ни анча йил аввал чиққан нусхасини ўқияпман.
Эгнимдаги костюмни ҳам ўзим тикканман. Ҳамма ёш кўринасиз дейди. Балки ёшлигимдан ҳозиргача умуман оғир иш қилмаганимдандир. Бирор марта кетмонда ер чопмаганман, лой қормаганман. 5-синфлигимда тикувчига шогирд тушганман. 10-синфни битирганимда ҳамма кийимларни тика оладиган уста бўлгандим.
У пайтда қўлингизда диплом бўлмаса ательега бичувчи қилиб қўймасди. Шу учун Ригада икки йил ўқиб келдим. Вилоятдаги маиший хизмат кўрсатиш бошқармасида ҳам ишлаганман.
Ҳозир битта костюм-шимни 80 минг сўмдан тикаман. Лекин пул топиш учун ишламайман. Пенсиям ўзимга ортиғи билан етади, – дейди Олимжон Исоқов.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ