Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги аҳолига муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Сақлаш
20:51 / 25.10.2022 980 0

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон бўйлаб 64 та савдо шохобчаларида мониторинг ўтказилди ва кўплаб контрафакт хамиртурушлар – таниқли брендларнинг сохта маҳсулотлари аниқланди. 

 

Мониторинг хамиртуруш ҳамда пишириқ кукунининг расмий дистрибютори бўлган Angel ва Baker Dream брендининг талабига биноан амалга оширилди.

 

Мониторинг натижасида Агентлик томонидан 54 та ҳолатда (85 фоиз) савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида маҳсулотларни сотиш ҳолатларда унинг юридик шахс номи ва савдо шохобча жойлари қайд этилиб, мутасадди ташкилотларга зарур чораларни кўриш учун маълумотнома тақдим этилди.

 

 

Агентликнинг қайд этишича, одамлар саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган нархи паст контрафакт маҳсулотларнинг сотуви ортиб бораётгани кўплаб истеъмолчиларни ўзига жалб этмоқда.

 

«Хамиртуруш бактериясининг бардошли эканлиги ҳақида истеъмолчи ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Аслида хамиртуруш ишлаб чиқариш махсус санитария-гигиена қоидаларига риоя этилган шароитда ишлаб чиқарилиши шарт. Акс ҳолда бундай маҳсулот инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши аниқ», — дея қайд этади агентлик.

 

 

Маҳсулотни сотиб олишдан аввал, қадоқ ва ундаги белгиларга эътибор қаратиш лозим. Контрафакт маҳсулотлар аниқланган тақдирда ваколатли органларга ёки агентликнинг 1159 ишонч телефонига қўнғироқ қилиб хабар бериш керак.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//