Жамият
Таниқли математика ўқитувчиси Исроил Розиқович Тиллабоев Республика таълим маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Республика таълим маркази ахборот хизмати хабар бермоқда.
Исроил Тиллабоев 1984 йили Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган. 2006 йили Қўқон давлат педагогика институти математика ва информатика факультетини тамомлаган. 2004 йилдан бери математика ва информатика фанларидан дарс бериб келади. Бугунга қадар Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги математика ва филология фанларига ихтисослаштирилган 65-мактаб– интернатида фаолият юритиб келаётган эди.
Ўқувчилари бир неча йиллардан буён фан олимпиадасининг туман, вилоят, республика босқичида юқори натижаларга эришиб келишмоқда. Биринчи тоифали математика фани ўқитувчиси. 2014 йили «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Исроил Тиллабоев янгиликка интилувчи педагог сифатида ментал арифметика дастурини биринчи марта ўзбек тилида ўқув қўлланмаларини ишлаб чиққан ва ментал арифметика бўйича ҳам ўз шогирдлари билан жуда катта ютуққа эришган.
Бундан ташқари, Исроил Тиллабоев ўзининг шахсий блогига эга. 2018 йил 400 дан зиёд блогер ва журналистлар қатнашган Ўзбекистон блогерлар чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллаган ва Халқ таълими тизимидаги энга яхши блогери деб эътироф этилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ